Город МОСКОВСКИЙ
00:05:58

Андижон 13 май - қўзғолончиларнинг ИИВ билан амалга ошмаган келишуви

Аватар
Истории Великих Людей
Просмотры:
23
Дата загрузки:
11.07.2024 05:08
Длительность:
00:05:58
Категория:
Новости и СМИ

Описание

2005 йилнинг 13 майда «акромийлар» деб аталган гуруҳ вакиллари Андижонда ҳарбий қисмга ҳужум қилиб, қуролларни қўлга киритишган. Кейин улар турмага ҳужум қилиб у ердаги 500 дан зиёд маҳкумларни озод қилишган. Ҳокимият биносини эгаллаб, бир қанча амалдорлар, прокурор ва ҳарбийларни гаровга олишган эди.

Уша куни Андижоннинг Бобур майдонида бир неча минг одам тўпланган эди. Улар орасида озод этилган маҳкумлар, қуролланган "акромийлар" ва ўз маиший муаммоларини айтиш учун ёки шунчаки қизиқиш юзасидан келган оддий андижонликлар бор эди.

Қўзғолон ташкилотчиси ва "акромийлар" гуруҳи етакчиларидан бири бўлган Қобул Парпиев ўша пайтдаги Ички ишлар вазири Зокир Алматов билан музокарага киришади. Парпиев Алматовдан «акромийлар» асосчиси Акром Йўлдошев ва бошқа сафдошларини қамоқлардан озод этиш, Ўзбекистондан чиқиб кетиш учун коридор очиб беришни талаб қилади. Телефондаги суҳбатдан Алматов талабларини бажаришга ваъда берганини эшитиш мумкин. Бироқ кун якунида ҳукумат оломонга қарата ўқ ёғдиради. Оломон ичида юзлаб оддий андижонликлар бор эди.

Қуролли қўзғолон етакчиси Қобул Парпиев, ўша куни Қирғизистонга қочишга муваффақ бўлади. Бироз вақт тоғларда яшириниб юради. Кейинчалик у ўзбек махсус хизматлари томонидан ҳибсга олиниб 20 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Собиқ ички ишлар вазири Зокир Алматов билан "Акромийлар" гуруҳи етакчиси Қобул Парпиев ўртасидаги 2005 йил 13 майдаги келишув суҳбати.

Рекомендуемые видео